Ислом Каримов номидаги ТошДТУ ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази бўш иш ўринларига ишга кириш бўйича эълон

Ислом Каримов номидаги ТошДТУ ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази бўш иш ўринларига ишга кириш бўйича эълон

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази қўйидаги бўш иш ўринларига ишга кириш учун танлов эълон қилади.

Танловда қатнашиш учун аризалар матбуотда эълон чиққан кундан бошлаб бир ойдан кечикмай берилиши керак.

Конкурсда қатнашишни хоҳловчилар Марказ директори номига ариза берадилар. Аризага кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа ва олий маълумот тўғрисидаги дипломлар нотариал тасдиқланган нусхаси, тавсифнома, меҳнат дафтарчасиданкўчирма илова қилинади.

Қатнашувчиларда илмий даража (шу жумладан, фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига), илмий унвон, шунингдек илмий ишлар ва ихтиролар мавжуд бўлган тақдирда улар тегишли дипломлар, аттестатлар нусхаларини ва илмий ишлар рўйхатини, малака ошириш тўғрисидаги гувоҳномаларни тақдим этишлари керак.

Манзил: 100095, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Талабалар шахарчаси, Университет кўчаси, 2-Б-уй.

Алоқалар: телефон ва факс: (0371) 246-81-40, 202-00-22, email: ujicy.gov@gmail.com.